Линклар

logo-print

Обама ва Меркел Россияга нисбатан янги санкциялар эҳтимоли юзасидан сўзлашди


АҚШ президенти Барак Обама пайшанба куни Германия Канцлери Ангела Меркел билан Россияга нисбатан янги санкциялар эҳтимоли юзасидан сўзлашди.

Оқ Уй баёнотида айтилишича, давлат раҳбарлари 10 апрель куни телефон орқали мулоқот қилиб, Москвани Украина чегараси яқинидан ўз қўшинларини олиб чиқишга такроран чақирган.

“Россия кўмагидан фойдаланаётгани кўриниб туган” россияпараст айирмачилар “иғвогарлик ҳамда саботаж” қилиш орқали Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришга уринмоқда, дейилади Оқ Уй баёнотида.

Шунингдек, телефон орқали ўтган сўзлашувда президент Обама, агар Кремль Украинага нисбатан босимини оширса, халқаро ҳамжамият, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи, Россияга янги санкциялар билан жавоб бериши муҳимлигини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG