Линклар

logo-print
Ўзбекистон ФИФА эълон қилган миллий терма жамоаларнинг март ойги жаҳон рейтингида икки поғона юқорилаб, 53-ўринга кўтарилиб олди.

Ўтган ойда очколари сони 12 тага ошган Ўзбекистон Осиё давлатлари орасидан ҳамон 3-ўринни эгаллаб турибди. Осиё рейтингида биринчи ўринни Эрон, иккинчи ўринни эса Япония эгаллаган.

Жаҳон рейтингининг биринчи учталигида сезиларши ўзгариш юз бермади - биринчи Испания, иккинчи Германия, учинчи Португалия. Олдинги рейтинга 3-ўринда бўлган Аргентина бу сафар уч поғона пастлаб, 6-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон дадиллик билан биринчиликни сақлаб қолмоқда. Қўшни мамлакатларга ФИФА рейтинги биринчи юзталигига кириш насиб этмади – Қозоғистон 118, Тожикистон 133, Қирғизистон 147, Туркманистон 156.

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингида эгаллаган энг юқори поғонаси 2006 йил ноябрь ойига тўғри келади. Унда терма жамоамиз жаҳон рейтингида 45-ўринни эгаллаган эди.

ФИФА рейтинги ҳар ойда янгиланиб турилади. Рейтингнинг тўлиқ жадвали билан бу ерда танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG