Линклар

АҚШ Энергетика вазирлиги россиялик олимларга мамлакат ҳудудидаги лабораторияларга киришни тақиқлаб қўйди.

"Коммерсант" газетаси хабарига кўра, АҚШ Энергетика вазирлиги 7 апрелдан бошлаб, америкалик олимлардан россиялик ҳамкасблари билан алоқаларини тўхтатишни талаб қилган.

Фақат ядровий хавфсизлик каби “юқори даражадаги миллий масалалар” билан шуғулланувчи россиялик олимларга бу тақиқ қўлланилмаслиги айтилаяпти.

Россиялик олимлар айни тақиқни Украина бўҳрони билан боғлаб, “сиёсий иш” эканини таъкидламоқдалар.

Ҳар йили бир неча минг россиялик олимлар АҚШ лойиҳаларида иштирок этиб келади.

АҚШ Энергетика вазирлиги ушбу хабарни изоҳлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG