Линклар

Малайзиянинг йўқолган самолётини қидириш ҳудуди торайди


Малайзиянинг йўқолган самолётини Ҳинд океанида излаётган Австралия ҳарбий кемаси.

Малайзиянинг йўқолган самолётини Ҳинд океанида излаётган Австралия ҳарбий кемаси.

Австралия Бош вазири Тони Абботт 35 кун аввал йўқолган Малайзия самолётини қидириш жараёнида аниқланган сигналлар айнан ушбу учқучга тегишли эканига ишонч билдириб, ҳозирда самолётни қидириш ҳудуди анча қисқартирилганини айтди.

Хитойда хизмат сафари билан юрган Абботтга кўра, айни пайтда сигналлар соат сайин кучсизланмоқда.

Австралия изсиз йўқолган Боинг- 777ни Ҳинд океанининг жанубий қисмида қидиришни зиммасига олган.

Бортида 239 нафар йўловчи бўлган самолёт 8 март куни Куала Лумпур шаҳридан Пекин томон парвоз қилганидан бир оз ўтиб радар экранидан ғойиб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG