Линклар

logo-print
Кеча Бишкекда “Қирғизгаз”ни Россиянинг “Газпром” ширкатига 1 долларга сотилиши тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга кўра, мазкур шартномага асосан “Газпром” Қирғизистонда газ соҳасини ривожлантириш учун 600 миллион доллар сармоя ётқизиб, “Қирғизгаз”нинг 40 миллион доллар қарзини тўлайди.

Шу кунгача Қирғизистон газни асосан Ўзбекистондан олар эди. Расмий Бишкек Тошкент газни жаҳон баҳосида сотишидан норозилик билдириб келади.

Ўзбекистондан олинаётган табиий газнинг ҳар минг куб метри учун Қирғизистон 260 доллар атрофида ҳақ тўлайди.
XS
SM
MD
LG