Линклар

logo-print
OzodMikrofon билан 11 апрель куни боғланган тингловчи шикоятини тушуниш учун у билан боғлиқ аввалги материалимизни эслаш зарурати бор. Жорий йилнинг 26 февралида Навоий вилояти Кармана тумани газ идораси назоратчиси Тўхтагул Турдиева 22 февраль куни тумандаги собиқ милиция ходими уйига газ ҳисоблагични текшириш учун борганида, уй ҳаммомидаги иситиш қозони газ тизимига ноқонуний уланганини аниқлаган. Бу сир фош бўлиши ортидан, Турдиева иддаосича, уй бекаси уни калтаклашга ўтган:

- Вазифамиз газ ҳисоблагичларнинг нотўғри уланишига йўл қўймаслик. 22 февраль куни ёрдамчим билан бирга Мирсаид Баҳромов маҳалласига текшириш учун чиққан эдик. Собиқ ички ишлар ходимининг уйига бордик, нотўғри уланишлар борлиги, табиий газдан 400 минг сўм қарздорлиги борлигини аниқлаганимиздан сўнг, бу юзадан далолатнома тузмоқчи бўлганимизда оила бекаси мени ура кетди. Менга нисбатан тан жароҳати етказди. Пальтоларимни йиртиб ташлади. Зўрға чиқиб қочдик. Ҳозир Кармана тумани касалхонасининг травматалогия бўлимида ётибман, деган эди ўшандаТурдиева.

Воқеа тафсилотларини мана бу ерда ўқинг.

Тўхтагул Турдиева Озодликнинг OzodMikrofonи билан 11 апрель куни боғланар экан, ишнинг чаппасидан кетгани, эндиликда ўзи айбдорга чиқарилаётганидан арз қилди.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG