Линклар

БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчилари Ўзбекистонда 2013 йилги пахта мавсуми бўйича ўтказилган мониторинг натижаларини эълон қилди.

Ўтган йилнинг 11 сентябридан 30 октябригача Ўзбекистоннинг 8 та вилоятини мониторинг қилган халқаро кузатувчилар расмий Тошкент пахта мавсумида 18 ёшга тўлмаган болалар меҳнатидан фойдаланмади, деб топди.

Мониторинг ҳисоботига кўра, 53 нафар бола фермер ва таълим муассаси расмийлари айби далага чиқарилгани аниқланиб, айбдорларга ҳайфсан берилиб,жаримага тортилган.

Халқаро кузатувчилар¸ ўтган пахта мавсумида мониторинг қилинган ҳудудларда бирор таълим муассасасида ўқиш тўхтатилиб¸ ўқувчи-талабаларнинг оммавий тарзда пахтага ҳайдалганига гувоҳ бўлмаганларини таъкидлаган.

Ўтган йилги пахта мавсумида Озодлик ҳукумат тизимларидаги ўз ишончли манбалари орқали пахта билан бевосита боғлиқ 11 та ўлим ҳолатини аниқлади.
XS
SM
MD
LG