Линклар

Волгоградда ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизчани зўрлашда гумонланмоқда


Чоршанба куни Россиянинг Волгоград вилояти Киров туманида ўзбекистонлик 29 яшар эркак 13 ёшли қизчани зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди.

CA-NEWS агентлигининг Волгоград ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар қилишича, ўзбекистонлик эркак ўз маъшуқасининг жиянини зўрлашда айбланмоқда.

Агентлик хабарига кўра, ўзбекистонлик эркак бир неча йил аввал Волгоградга иш излаб келиб, маҳаллий аёллардан бири билан танишган ва ўша аёлнинг уйида яшаб келган.

Ҳозирда ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик ўзига қўйилган айбловни тан олмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG