Линклар

Озодхон Мажитова:Қирғинда зарар кўрган тадбиркорлар кўчада қолиши мумкин

  • Шерзод

Озодхон Мажитова Худодан мадад сўраб дуо қилмоқда.

Озодхон Мажитова Худодан мадад сўраб дуо қилмоқда.

2010 йил июнь воқеаларида катта миқдорда моддий зарар кўрган ва бизнеси тикланишига ҳукуматдан кўмак ололмаган ўнлаб ўшлик тадбиркорлар Ўш қирғинига қадар банклардан олган кредитларини тўлай олмагани сабабли уйлари тортиб олиниб, кўчада ҳолиш хавфи остида турибди..

Ўшлик Озодхон Мажитова 2010 йилгача тадбиркорлик билан шуғулланган. 2010 йил июнь воқеасида оиласи билан 20 йил давомида тўплаган мол-мулки ва бизнесидан ажраган. Озодхон опа, унинг куёви ҳамда ўғлига тегишли бўлган Ўшнинг Янги бозоридаги 2та, шаҳар марказидаги 1та хусусий дўкони таланиб, ёқиб юборилган. Озодхон опа ўзига тегишли бўлган бир дўконнинг ўзидан 5 миллион қирғиз сўми, яъни тақрибан 90 минг АҚШ доллари миқдорида зиён кўрган.

- Биз Қирғизистон парламенти депутатларига марадёрларга қарши қонунлар қабул қилиниши борасида таклифларни киритдик. Шу қонунлар чиқарилса, марадёрлар бировни мулкини талаб кетмайди. Бузга шундай қонунлар керак. Бундан ташқари одамларимиз юридик билимга эга бўлмагани учун ҳукумат халқ ва банк орасидаги келишимларни назоратга олса, халқимизни оз бўлса-да ҳимоя қилган бўлади. Шу қонунлар ишласа Қирғизистонда келажакда бундай воқеалар бўлмайди. Революция, митинглар бўлса тинч ҳолатда ўтади,- дейди Озодхон Мажитова.

Сухбатдошимиз июнь воқеасида жабр кўрган тадбиркорларга, хусусан ўз оиласига давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан кўрсатилган ёрдамлар борасида гапирар экан, бу пуллар моддий зарани қоплашга ҳам етмаганини айтди:

- Давлат томонидан 50 минг қирғиз сўми (2010 йилги курс бўйича таҳминан -1100 доллар-муҳаррир) миқдорида компенсация берилди. Бу 50 минг бизнинг соғлигимизни тиклашга ҳам етмайди. Биз июнь воқеасида олган стрессни 50 минг сўм даволай олмайди. Бу 5 милион сўм миқдорида кўрган зиёнимнинг юздан бири. Биз 20 йиллик меҳнатимизни ютқаздик. Кейин “Красний крест” халқаро ташкилоти томонидан 50 минг сўмдан ёрдам пули олдик. Ва 150 минг сўмдан ссуда пули берилган. У ҳам 10 йил мобайнида қайтариш шарти билан. Шу кунларда бизнесларимиз тикланмаган, 50 минг сўм билан бизнесни тиклашнинг иложи йўқ. Бу пул бизнинг бир магазинди ойнасини солишга ҳам етмас экан, - дейди суҳбатдошимиз.

Озодхон Мажитованинг айтишича, Қирғизистон ҳукумати, июнь воқеаларида жабр кўрган тадбиркорларнинг банк олдидаги қарзларини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқарган. Бироқ банклар бу қарорлар тавсия характерига эга экани айтиб, ўз билганини қилмоқда:

- Савдогарлар шу кунда судланмоқда. Орамизда уйи, бизнеси куйганлар бор. Уларнинг орасида 50-70минг, 300 минг долларгача банкдан кредит олиб ишлаганлар бор. Банклар уларни судга бериб, бугунги кунда судланишмоқда. Энди банклар Ўш воқеаларидан сўнг халқаро ташкилотлар қуриб берган 2 хонали уйини ҳам суд орқали ториб олишга ҳаракат қилябди. Шунга ҳукуматимиз ёрдам бера олмаябди, қонун ишламаябди, - дейди Озодхон опа.

Қирғизистон ҳукумати 2013 йил 18 апрель куни 3026 - сонли қарорни қабул қилган ва бу қарорда жабр кўрган тадбиркорларнинг қарзларини давлат 2013--2015 йиллар мобайнида Республика бюджетидан банкларга тўлаб бериши қайд этилган. Бироқ шу кунгача ҳукуматнинг ушбу қарори ҳам бажарилмай келинмоқда.

Бундан ташқари, жабрланган тадбиркорлар томонидан “Адилетга жол” жамоатчилик ташкилоти тузилган. Унга Ўш воқеаларида катта миқдорда моддий зарар кўрган турли миллат вакилларидан иборат 58 тадбиркор кирган. Улар доимий равишда Қирғизистон ҳукуматига муаммоларини ҳал қилишда ёрдам сўраб мурожат қилиб келмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG