Линклар

logo-print

АҚШ Украина суверенитетига таҳдид солганларга қарши санкция рўйҳатини кенгайтирди


Қўшма Штатлар Россиянинг Қримни аннексия қилганига қарши киритган жазо чоралари кенгайтирилганини билдирди.

Санкция қўлланилган рўйҳатга Қримдаги вазиятга алоқадор яна олти нафар қримлик амалдорнинг номи киритилди.

Санкция рўйхатида Севастополь ҳокими Алексей Чалый, Қримда референдумни ташкиллаштирилишида қатнашган Украина Олий Радасининг собиқ вице-спикери Сергей Цеков ҳамда "Черноморнефтегаз" ширкати номлари бор.

Жазо чоралари аввало бу шахсларга виза тақиқи, банк ҳисоблари музлатилиши ва уларнинг АҚШдаги мулкларига тўсиқ қўйишни кўзда тутади.

АҚШ томонидан аввал эълон қилинган санкция рўйҳатига Россиянинг бир қатор амалдорлари, жумладан Россия президенти ёрдамчиси Владислав Сурков, Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко, бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозин, Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Сергей Глазьев, депутатлардан Елена Мизулина ва Леонид Слуцкий, шунингдек, сенатор Андрей Клишаслар киритилган эди.

Шу билан бирга АҚШ молия вазирлиги 4 нафар украиналик амалдорларга нисбатан, хусусан Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович, Украинанинг собиқ раҳбари Леонид Кучма ҳамда Виктор Медведчук ва икки нафар Қрим етакчилари – бош вазир Сергей Аксенов ҳамда мамлакат Олий кенгаши раҳбари Владимир Константиновларга санкция қўллашини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG