Линклар

Покистондаги маҳкама 9 ойлик чақалоқдан "полициячини ўлдиришга уриниш" айбловини олиб ташлади


Pakistan -- A childless couple kisses their newly adopted daughter, Fatima, whom Pakistani television talk show host Aamir Liaquat Hussain

Pakistan -- A childless couple kisses their newly adopted daughter, Fatima, whom Pakistani television talk show host Aamir Liaquat Hussain

Покистондаги маҳкама тўққиз ойлик чақалоқдан “Лаҳорда полициячини ўлдиришга уринганлик” айбловини олиб ташлади.

Жабрланувчи ўз даъвосини қайтариб олганидан сўнг суд шундай қарорга келди.

Айбланувчи томон адвокатига кўра, полиция тўққиз ойлик бола ва унинг оиласига нисбатан жиноят ишини вазиятни тушунмаган холда очган.

Тўққиз ойлик чақалоқ оила аъзолари билан полициячига тош отиб, уни яралаганликда айбланаётганди.

Бу иш бўйича дастлабки эшитув бўлганида, ҳакам айбланувчининг гўдак эканлигини кўриб, ҳайрон қолганди.

Associated Press хабарига кўра, тўққиз ойлик болага нисбатан жиноят иши очилгани билан боғлиқ бу холат Покистон адлия тизими нақадар заиф эканини кўрсатди.

Ҳатто гўдаклар ҳам Покистонда ҳуқуқ тартибот органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан ҳимояланмаган.

Покистонда 12 ёшгача бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
XS
SM
MD
LG