Линклар

logo-print
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтихонлари бошланишига тўрт ой қолганда Республика Давлат тест маркази директори ўзгарди.

Жаҳонгир Исмоилов Давлат Тест марказининг янги раҳбари этиб тайинланган. У Баҳром Исмоилов ўрнини эгалламоқда.

Давлат Тест маркази раҳбари нима сабабдан лавозимидан олингани маълум эмас. Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистонда абитуриентларни қабул қилиш коррупциялашган жараёндир.

Ўқишга кириш учун энг катта пора талаб қилинадиган Ўзбекистондаги энг қиммат олийгоҳ Тошкент давлат юридик институти бўлиб, унга кириш абитуриент учун 20 минг АҚШ долларигача тушиши мумкинлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG