Линклар

Андижонлик имом жума номозига келганларни норозиликдан тийилишга чақирди


Ўзбекистон масжидларида аҳолини норозиликдан тийилишга чақирувчи даъватлар янграмоқда. Андижондаги Девонабой масжиди имоми 11 апрел куни жума номозига келганларга норози бўлишлик, танқид қилишлик бу хоинлик билан баравар экани, бунинг оҳиратда жавобгарлиги борлиги ҳақида гапирган.

Лекин, имом норозилик деганда нима назарда тутилаётганини аниқ айтмаган. Андижондаги Девонабой масжидидан бу ҳақда изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистонда масжидлар ҳукумат мавқеини халққа етказишга ҳаракат қилиб келади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам ўз чиқишларидан бирида имомларни тинчлик, осойишатлик ҳақидаги ваъзларни кўпроқ ўқишга чақирганди.

Украинадаги ҳодисалар ортидан Ўзбекистон масжидларида яна аҳолини тинчликка чақирувчи, норозилик кайфиятларидан тийилишга оид ваъзлар айтила бошланган.

Бундай чақириқлар Андижон масжидларида янграётгани бежиз эмас. 2005 йилнинг 13 май куни Ўзбекистон шарқидаги бу шаҳарда ўз ҳуқуқ ва эркини талаб қилиб чиққан минглаб одам, аёллар ва болаларга ҳукумат кучлари тарафидан ўққа тутилган эди.
XS
SM
MD
LG