Линклар

logo-print

Украинанинг Славянск шаҳрида номаълум қуроллилар милиция бўлимини ишғол қилди


Украина жанубидаги Славянск шаҳрида бир неча кишидан иборат қуролланган гуруҳ милиция бўлимини ишғол этди.

Киев расмийларига кўра, гуруҳ қуролларни қўлга киритиш мақсадида туман милиция бўлимини босиб олган.

Бўлимда йигирмадан зиёд автомат ва бошқа турдаги қуроллар борлиги айтилади. Ишғолчилар ҳеч қандай талабни илгари сурмаган.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг Фейсбук тармоғида ёзишича, милиция бўлимига ҳужум қилганлар камуфляж кийимидаги қуроллилардир. - Уларга қарши қайтъий чора кўрилади, чунки намойишчилар ва террорчилар орасида фарқ бор, - деб ёзди Аваков.

Славянск Украинанинг Донецк шаҳридан юз километр шимолда жойлашган. Бу шаҳарда 130 минг одам истиқомат қилади.

Ҳозир Украина расмийлари милиция бўлимини босиб олган гуруҳ билан сўзлашувлар олиб бормоқда. Шаҳарга махсус кучлар киритилган.
XS
SM
MD
LG