Линклар

logo-print

АҚШ Россияни Украинадаги вазиятни кескинлаштирмаслик ҳақида огоҳлантирди


АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден.

АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден.

Оқ Уй расмийлари АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден 22 апрель куни Украинага сафар қилишини билдирди.

Айни пайтда, Оқ Уй Россияни ҳарбий эскалацияга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирди.

12 апрель куни Оқ Уй эълон қилгган баёнотда Украина ҳукумати раҳбарлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан бўлажак учрашувда Байден Қўшма Штатлар "яхлит ва демократик Украина"ни қаттиқ қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаши маълум қилинган.

Баёнотга кўра, Байден Киев расмийлари билан Украина шарқидаги воқеаларни муҳокама қилишнии режалаган.

АҚШ вице-президенти билан учрашувда Украинанинг қисқа ва узоқ муддатли энергетик хавфсизлик масаласи ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG