Линклар

Украина хавфсизлик кучлари Славянскда аксил террор амалиёти бошлади


Россияпараст қуролли шахслар 12 апрель куни Славянскдаги милиция идорасини ҳам босиб олган.

Россияпараст қуролли шахслар 12 апрель куни Славянскдаги милиция идорасини ҳам босиб олган.

Украина Ички ишлар вазири мамлакат шарқида жойлашган Славянск шаҳрида аксил террор амалиёти бошланганини маълум қилди.

Ички ишлар вазири вазифасини бажараётган Арсен Аваков ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Славянскдаги амалиётда барча хавфсизлик ташкилотлари вакиллари иштирок этаётганини билдирди.

Шанба куни қуролланган россияпараст намойишчилар Славянск шаҳар кенгаши биносига бостириб кириб Россия байроғини кўтарган эди.

Краматорск шаҳрида ҳам қуролли гуруҳ хавфсизлик кучлари билан отишмадан сўнг милиция бош қароргоҳини эгаллаб олди.

12 апрель куни Донецк шаҳрида милиция бошлиғи Константин Пожидаев Россия тарафдори бўлганлар мажбур қилгани боис истеъфога чиққанини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG