Линклар

logo-print

Британия ТИ вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради


Баронесса Саида Варси.

Баронесса Саида Варси.

Британия Ташқи ишлар вазирилигининг Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири, баронесса Саида Варси Ўзбекистон-Британия ўртасидаги доимий учрашувлар доирасида 15 апрель куни Тошкентга келади.

Ўзбекистон ТИ вазирлиги маълумотига кўра, Варси хоним Олий Мажлис Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги расмийлари билан музокаралар ўтказишни режалаган.

Баронесса Саида Варси охирги марта Ўзбекистонга ўтган йил июнь ойида ташриф буюрган ва Хоразм вилоятига ҳам борган эди.

Саида Варси Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари учун масъулдир.
XS
SM
MD
LG