Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:03

Хитой ширкати Сурхондарёда иккита кўмир конини модернизация қилмоқчи


Хитойнинг Coal Technology & Engineering ширкати Ўзбекистондаги монополиячи “Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамияти билан Сурхондарё вилоятида кўмир қазиб чиқаришни модернизация қилиш бўйича 88,5 миллион долларлик шартнома имзолади.

РИА Новости агентлигига кўра, лойиҳада Хитой ширкатининг Бойсун ва Шарғун кўмир конларида қўлланилаётган техникани янгилаши назарда тутилган.

Келишувга мувофиқ Хитой томони жорий йил учинчи чорагида техникани олиб кела бошлаши ва иккита конда кўмир қазиб чиқаришда фойдаланилаётган техникани 2016 йил охиригача янгилайди.

Умумий қиймати 101,3 миллион доллар экани айтилаётган лойиҳа Хитойнинг Эксимбанки берадиган 89,5 миллион доллар қарз ва Ўзбекистон томони ажратадиган 11,8 миллион доллар маблағ ҳисобига амалга оширилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўмир қазиб чиқариш соҳасида ва кўмир кони ишчиларига маошларни ўз вақтида етказиб беришда жиддий муаммолар кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG