Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:30

OzodlikOnline: Ўзбекистон “Шимолий Корея модели”га ўта бошладими?


Ватани сарҳадини қўриқлаëтган Шимолий Корея аскари. Бу сарҳадни кесиб ўтиш¸ ватанга хиëнат саналади ва ўлим жазоси билан жазоланади.
Ватани сарҳадини қўриқлаëтган Шимолий Корея аскари. Бу сарҳадни кесиб ўтиш¸ ватанга хиëнат саналади ва ўлим жазоси билан жазоланади.
Президентнинг 5 март кунги хорижга фақат шахсан ўзи ва Бош вазир рухсати билангина чиқиши шарт қилиб белгиланган амалдорлар рўйхатини узайтириш қароридан сўнг Ўзбекистондаги аксар ташкилотлар хорижга чиқиш учун янги рухсатнома тизими жорий қилишга киришди. Давлат сирига алоқадор деб кўрилувчи ва хорижга чиқиши махсус назоратга олинган тоифаларнинг кенгайиб бораëтгани сабаби нимада? Фикрларингизни душанба куни Тошкент вақти билан 19:05 дан бошлаб жонли эфирда билдиринг.

Ўзбекистон ва Шимолий Корея сиëсий тузуми¸ мамлакатдаги инсон ҳақларининг ялпи топталиши ўртасида уйқашликлар ҳозирга қадар ҳам мавжуд эди ва ҳар иккала давлат халқаро гуруҳлар томонидан йиллардан бери инсон ҳақларини энг кўп топтаëтган ҳукуматлар сифатида кескин танқидга учраб келмоқда.

Хусусан¸ Ўзбекистон ва Шимолий Корея дунëда ўзи берган паспортга ўзи ишонмай¸ фуқароларининг хорижга чиқиши учун қўшимча чиқиш визаси талаб қилувчи жаҳондаги икки давлатдир.

Айни шу икки давлат ҳукумати ўз фуқароларининг мамлакат ичкарисидаги саëҳати ва эркин ҳаракатланишини чеклаб¸ вилоятлардан пойтахтга келиб ишлаб ва яшамоқчи бўлган ўз фуқаролари олдига жиддий тўсиқлар қўйган дунëдаги саноқли давлатлардандир.

Шунингдек¸ ҳар иккала давлат ўз фуқароларининг ҳатти-ҳаракатини тинимсиз кузатиб¸ тегишли идораларга маълумот бериб турувчи кенг кўламли жосуслар тизими бўйича ҳам дунëда пешқадамлардан.

Бундай уйқашликлар рўйхати узун бўлишига қарамай¸ ҳозирга қадар Ўзбекистонни Шимолий Кореядан сал бўлсада узоқлаштириб келаëтган жиҳатлардан бири¸ чиқиш визаси олган фуқароларнинг икки йил давомида мамлакатдан ташқарига чиқиб-кириш имконининг амалда қолаëтгани эди.

Гарчи Ўзбекистон куч ишлатар салоҳиятига эга тизимларнинг нафақат юқори даражали раҳбарлари¸ балки оддий ходимларининг хорижга чиқиши учун ўз тизими раҳбаридан махсус рухсатнома олиши мустақилликдан бери мавжуд амалиëт бўлса-да¸ миллионлаб оддий фуқаронинг бундай учинчи босқич рухсатномасиз хорижга чиқиши муаммо эмас эди.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Қолаверса¸ миллионлаб меҳнат муҳожири юбораëтган миллиардлаб доллар эвазига мамлакатдаги иқтисодий-ижтимоий вазиятни назоратда ушлаб келаëтган ҳукумат¸ балки айни шу сабабдан бўлса керак¸ Ўзбекистондан хорижга чиқишни ҳозирча Шимолий Корея каби "ватанга хиëнат" сифатида таснифламаган эди.

Аммо президентнинг 5 март кунги қароридан сўнг ҳар бири ўз ичида чора кўришга ўтган тизимлар кўпаймоқда ва Озодлик суриштирувидан маълум бўлишича¸ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси журналистлари ортидан бу тоифага энди нафақат давлат ва тижорат¸ балки хусусий банклар ходимлари ҳам қўшилган.

Давлат сирига алоқадор деб кўрилган соҳа хизматчилари Ўзбекистон миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида бундай чекланишларга “мажбурий-ихтиëрий” тарзда розилик бермоқдалар. Бундай янги қоидани бузганлар¸ “жиддий оқибатлар”дан огоҳлантирилмоқдалар. Бундай оқибатлар сирасида¸ махсус рухсатномаси хориэжга чиққан фуқаронинг ватанга хиëнатда айбланиш эҳтимоли борлиги тахмин қилинмоқда.

Ўзи давлат сири нимаю унга алоқадор тизим ва тоифалар ким?

Журналист ëхуд банкир Ўзбекистон миллий хавфсизлигига оид қандай сирдан воқифу хорижга чиқиб бу сирни кимга¸ қандай сотиши мумкин?

Паспорт ва чиқиш визаси олгач¸ таътил учун хорижга чиқишга махсус рухсатнома олиш тартиби Сиз ишлаëтган тизимларда ҳам борми ëки янгидан жорий қилиндими?

Хорижга чиқувчилар сонини тобора камайтириш орқали бу амалиëтни кенгайтираëтганлар қандай мақсадни кўзламоқдалар?

Чегараларни жисмонан ëпишни кучайтириш Ўзбекистон миллий хавфсизлигига хизмат қиладими?

Шимолий Корея ўнлаб чиғириқдан ўтиб¸ хорижга чиқишига рухсат берилган саноқли фуқароларининг мамлакатга қайтиши учун саëҳат қилинган давлатдаги ўз элчихонасидан ватанга қайтиш учун кириш визаси ҳам жорий қилган. Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам яқин келажакда бу амалиëтни жорий қилишини кутиш мумкинми?

Шимолий кореялашувнинг Ўзбекистон учун яқин ва узоқ муддатли оқибатлари қандай бўлади?


Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Бу ва бошқа қатор саволларни Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 14 апрель куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қиламиз.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!




OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG