Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:52

Славянскда Украина хавфсизлик хизматининг бир ходими ўлди, беш нафари яраланди


12 апрель куни Славянск шаҳрида милиция идорасини босиб олган қуролли гуруҳ.
12 апрель куни Славянск шаҳрида милиция идорасини босиб олган қуролли гуруҳ.
Украина Ички ишлар вазири мамлакат шарқида жойлашган Славянск шаҳридаги “аксилтеррор” амалиёти чоғида “икки томондан ўлганлар ва яраланганлар борлиги”ни билдирди.

Ички ишлар вазири вазифасини бажараётган Арсен Аваков ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида 13 апрель куни Славянскда Россия тарафдори бўлган фаоллар билан содир бўлган отишмада хавфсизлик кучларининг бир ходими ҳалок бўлгани, беш нафари яраланганини маълум қилди.

Вазирга кўра, тўқнашувда сепаратчилар ҳам қанчадир талафот кўрган.

Арсен Аваков сепаратчиларни тахминан 1000 киши қўллаб-қувватлаётганини қўшимча қилди.

Ички ишлар вазирига кўра, сепаратчилар одамлардан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда.
XS
SM
MD
LG