Линклар

Афғонистон МСК: Президентлик сайловида Абдулла Абдулла олдинда бормоқда


Афғонистон президенти лавозимига асосий давогарлар А.Абдулла (ч) ва А.Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти лавозимига асосий давогарлар А.Абдулла (ч) ва А.Ғани Аҳмадзай.

Афғонистонда 5 апрель куни ўтказилган президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси (МСК) якшанба куни эълон қилган илк маълумотга кўра, президентлик сайловида 34 та вилоятда берилган овозларнинг 10 фоизи санаб бўлинганидан сўнг Абдулла Абдулла 41,9 фоиз овоз билан пешқадамлик қилмоқда.

Собиқ Молия вазири Ашраф Ғани Аҳмадзай 37,6 фоиз овоз билан сайлов пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.

Президентликка даъвогар Залмай Расул эса 9,8 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Афғонистондаги президентлик сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга 12 миллион фуқаронинг 7 миллиони иштирок этган.

Афғонистоннинг сайлов ҳақидаги қонунига кўра, сайловда қатнашган саккиз номзоддан бирортаси 50 фоиздан кўп овоз олмаса, 28 май куни сайловнинг иккинчи давраси ўтказилади.

Сайловнинг якуний босқичида биринчи даврада энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирок этади.
XS
SM
MD
LG