Линклар

logo-print

НАТО Бош котиби Украинада вазият кескинлашаётганидан “жиддий ташвиш” билдирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Украинада вазият кескинлашаётганидан “жиддий ташвиш” билдирди.

13 апрель куни эълон қилинган баёнотда Расмуссен “Украинани суверен давлат сифатида беқарорлаштириш мақсадида Россия тарфдори бўлган сепаратчилар томонидан уюштирилган зўравонлик кампанияси” кескин қораланган.

НАТО раҳбари баёнотида Украинадаги ҳозирги вазиятни Россия ўтган ой ўз ҳудудига қўшиб олган Қримдаги вазиятга қиёслаган.

Расмуссен Россияни “кескинликни юмшатиш”га ва Украина чегараси яқинидан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирган.
XS
SM
MD
LG