Линклар

logo-print

Тожикистонда 14 одам сел қурбони бўлди


13 апрелга ўтар кечаси Тожикистоннинг жануби-шарқий минтақасига сел келгани оқибатида 14 одам нобуд бўлди.

Ўлганлардан 13 нафари Шўробод, бири Восе туманида яшовчи фуқаро бўлган.

Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб CA-News агентлигининг билдиришича, табиий офат натижасида 10 та уй вайрон бўлган, тахминан 50 та турар жой биносига шикаст етган.

Табиий офат оқибатларини тугатиш бўйича Бош вазир ўринбосари Муродали Алимардон бошчилигида махсус комиссия тузилган.
XS
SM
MD
LG