Линклар

Ғарб Россиянинг Украинадаги воқеаларга аралашувини қоралади


АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр Украинадаги сўнгги воқеаларга "Москва аралашганига ишора қилувчи белгилар борлиги"ни айтди.

12 апрель куни Россия тарафдори бўлган фаоллар Украина шарқидаги Славянск ва бошқа шаҳарларда маҳаллий бошқарув кенгашлари ва милиция идораларини эгаллаб олгани Киев ҳукуматини аксилтеррор амалиёти бошлашга мажбур қилди.

АВС телеканалига берган интервьюсида Пауэр агар сўнгги кунлардаги каби хатти-ҳаракатлар давом этса, Қўшма Штатлар Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга тайёр эканини билдирди.

13 апрель куни эълон қилинган баёнотда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен “Украинани суверен давлат сифатида беқарорлаштириш мақсадида Россия тарфдори бўлган сепаратчилар томонидан уюштирилган зўравонлик кампанияси” кескин қораланган.

Россия Украинага қарашли Қрим ярим оролини ўз ҳудудига қўшиб олганидан бери Ғарб давлатлари Москвани Европада беқарор вазият юзага келтиришда уринаётганликда айблаган ва Россия расмийларига санкциялар жорий қилган.
XS
SM
MD
LG