Линклар

logo-print
OzodMikrofonга Фарғона шаҳридаги туғруқхона аҳволидан нолиб телефон қилган 25 яшар Алишер шифокорлару доялар аёл-қизлари ортидан юрагини ҳовучлаб келган шаҳарликлардан туғруқ учун пул ундираяпти, деб шикоят қилди.

Унинг айтишича, шу кунларда бу туғруқхонада бир чақалоқни туғдириб олиш 1 миллион сўмга тушмоқда.

Қуйида у билан қурилган суҳбатни тингланг:



Озодликка Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Олабуқа туманидан қўнғироқ қилган 56 яшар агроном Иброҳим ака 12 апрель куни Ўзбекистондаги қариндошлари ўтказган тўйга боролмаганини айтди.

Унинг айтишича, унинг фамилияси тўйга чақириқ акс этган телеграммада ёзилган фамилия билан бир хил бўлмагани учун Ўзбекистон чегарачилари у ва унинг оиласини мамлакатга киритмаган.

Қуйида у билан қурилган суҳбатни тингланг:



Россиядан Озодликка боғланган тингловчи “Золотая Корона” пул ўтказиш тизими иши тўхтаганидан буён Бухоро вилоятининг Олот туманида яшайдиган оиласига пул жўнатишда қийналаётганини айтди.

Унинг айтишича, Олот туманида Россиянинг бошқа пул ўтказиш тизимлари бўлимлари йўқ. Россияда юрган миллионлаб ўзбеклар маъқул кўрган “Контакт” пул ўтказиш тизимлари бўлимидан пул олиш учун бу йигитнинг оиласи 80 километр йўл босиб, Бухоро шаҳрига боришга мажбур бўлмоқда.

Қуйида у билан қурилган суҳбатни тингланг:


Эслатма: “Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG