Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:51

2013 йилда АҚШ президентининг даромади камайди


АҚШ Президенти Барак Обама ва рафиқаси Мишел Обама.
АҚШ Президенти Барак Обама ва рафиқаси Мишел Обама.
Қўшма Штатлар солиқ идораси ҳужжатларига кўра, 2013 йилда АҚШ Президенти Барак Обаманинг даромади камайган.

Бунга Обаманинг китоблари суст сотилгани сабаб бўлган.

Айни пайтда АҚШ президенти 2013 йилда бир йил олдингига нисбатан кўпроқ солиқ тўлаган.

ББС маълумотига кўра, 2013 йилда Барак Обаманинг даромади 481 минг 98 долларни ташкил қилган ва ундан 20,4 фоизини солиққа тўлаган.

2012 йилда Обаманинг даромади 608 минг 611 доллар бўлиб, 18,4 фоизи солиққа тортилган.

Барак Обама америкалик бойларга солиқ миқдорини оширгани сабабли ўзи ҳам кўпроқ солиқ тўлашга мажбур бўлди.

Солиқ декларациясида Барак Обама ва рафиқаси Мишел Обама ўтган йил 59 минг 251 долларни ҳайрия ишларига сарфлашгани қайд қилинган.

Барак Обаманинг АҚШ президенти сифатида оладиган йиллик маоши 400 минг долларни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG