Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:58

Беларусь президенти Украинанинг федераллаштирилишига қатъиян қарши


Беларусь президенти Александр Лукашенко.
Беларусь президенти Александр Лукашенко.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди ва мамлакатнинг федераллаштирилишига “қатъиян қарши”. Бу ҳақда у 13 апрель куни Россиянинг НТВ телеканалига берган интервьюсида билдирди.

Лукашенко фикрича, федераллашув пировардида Украина давлатининг парчаланишига олиб келиши мумкин.

“Мен ягона ва яхлит Украина тарафдориман”, деган Беларусь президенти Украинани федераллашув томон туртиш Беларусь учун ҳам, Россия учун ҳам, Ғарб мамлакатлари учун ҳам хавфли эканини урғулади.

Эслатиб ўтамиз, Шарқий Украинадаги россияпараст норозилар мамлакатни федераллаштириш талабини қўйиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG