Линклар

logo-print

Маслаҳатчи Мадраҳимов Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси этиб тайинланди


Президент Ислом Каримов ўз фармони билан Музаффар Мадраҳимовни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилади.

Бу лавозимга тайинлангунича М. Мадраҳимов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистоннинг БМТдаги аввалги элчиси Дилёр Ҳакимов ўтган йилнинг октябрь ойида ташқи ишлар вазири биринчи муовини лавозимига тайинланганди.
XS
SM
MD
LG