Линклар

logo-print

Tаниқли ёзувчи, 80-йилларда ўзбек ижодий интеллигенцияси ичида шаклланган миллий озодлик ҳаракати фаоли¸ кўп ўтмай мухолифатдаги Бирлик ҳаракати ва Эрк демократик партияси аъзоси Зоҳир Аълам якшанба куни юрак хуружи оқибатида вафот этди.


Зоҳир Аълам II Жаҳон уруши авж паллада бўлган 1943 йили Тошкентда дунё келган.

1965 йили Тошкент Давлат университетини битирганидан сўнг у аскарликка кетган, кейин эса Бухоро-Урал газ ўтказгич магистралида ишлаган.

Шундан сўнг Зоҳир Аълам “Ўзбекистон” нашриётида, “Шарқ юлдузи” журналида фаолият кўрсатган.

Ёзувчининг “Бахтли билет” деб номланган биринчи китоби 1972 йили нашрдан чиққан.

Унинг “БАМ уфқлари” деб номланган очерк ва ҳикоялар тўплами эса 1978 йили ёруғ кўрган. Зоҳир Аълам “Муқаддима” қиссасини ҳам шу йили ёзади.

1981 йили эса ёзувчининг “Кийик кўзи” деб номланган ҳикоялар тўплами чоп этилади.

Зоҳир Аъламнинг 1987 йили ёзган “Афандининг қирқ бир пашшаси” драмаси ўзбек томошабинига яхши таниш.

Ўзбек китобхони Зоҳир Аълам таржимасида булғорларнинг буюк ёзувчиси Павел Вежинов асарлари билан танишишга муваффақ бўлган.

Қайта қуриш давридан бошлаб Зоҳир Аълам актив сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлайди.

У Ўзбекистондаги илк мухолифат ҳаракат бўлмиш “Бирлик”нинг раисдошларидан бири бўлган.

“Бирлик” иккига ажралганидан кейин Зоҳир Аълам ўз фаолиятини “Эрк” партияси сафида давом эттиради ва масъул лавозимларда ишлайди.

Ўзбекистонда мухолифатчилар қувғинга учраганидан кейин маҳаллий нашрлар ёзувчининг асарларини чоп этмай қўядилар, адибнинг асарлари мактаб дарсликларидан олиб ташланади.

Зоҳир Аъламни таниган-билган шахслар унинг диёнат билан умр кечирганини эътироф этадилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG