Линклар

Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларга берилган ультиматум муҳлати тугади. Айирмачилар талабларни бажаргани йўқ


Славянск шаҳридаги ҳукумат биноси олдида қуролланган айирмачилар. 14 апрель, 2014 йил.

Славянск шаҳридаги ҳукумат биноси олдида қуролланган айирмачилар. 14 апрель, 2014 йил.

Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларга қуролларни топшириш учун берган муҳлати тугади, лекин ҳукумат биноларини эгаллаб олган исёнчилар бу талабни бажаргани йўқ.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов маҳаллий вақт билан 14 апрель куни соат 9.00гача (Тошкент вақти билан 11.00) қуроллар ташланмаса, армия иштирокида “кенг қамровли аксилтеррор” амалиёти ўтказилишидан огоҳлантирган. Славянск ва Донецкдаги мухбирларнинг хабар қилишларича, айирмачилар ҳукумат ультиматумига бўйсуниш истагини билдираётгани йўқ.

Москва Киевни россияпараст норозиларга қарши куч қўллашдан тийилишга чақирди. Бироқ Украина ҳукмати ва Ғарб давлатлари Москвани Украина шарқида сунъий тарзда бўҳрон келтириб чиқарганликда айбламоқда.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари душанба куни Люксембургда ўтадиган йиғинда ЕИнинг Украина шарқида вужудга келган бўҳронга қандай жавоб қайтариш масаласини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG