Линклар

Турчинов Украинани бошқариш шакли масаласида референдум ўтказилишга "қарши эмас"


Украина муваққат президенти Олександр Турчинов.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов мамлакатни бошқариш шакли масаласида умумхалқ референдумини ўтказишга “қарши эмаслигини” баён қилди.

Турчинов референдум президент сайлови белгиланган 25 май куни ўтказилиши мумкин, дея маълум қилди.

Муваққат президент украиналикларнинг аксари “мустақил, демократик ва ягона” Украина учун овоз беришларига ишончи комил эканини таъкидлади.

Турчиновнинг бу баёноти ҳукумат Украина шарқидаги айирмачиларга қуролларни ташлаш учун берилган муҳлат тугаши ортидан янгради.
XS
SM
MD
LG