Линклар

logo-print

Москвада Кремль ёлғонига қарши "Ҳақиқат марши" ўтказилди


“Ҳақиқат марши” деб номланган акцияда 5 минг одам иштирок этди.

“Ҳақиқат марши” деб номланган акцияда 5 минг одам иштирок этди.

Москвада ҳукуматнинг мустақил матбуотни бостириш ҳаракатлари ва Россия телевидениесининг Украинадаги бўҳронни ёритиш усуслларига қарши уюштирилган норозилик намойишида 5 минг одам иштирок этди. “Ҳақиқат марши” деб номланган акция Москва марказида 13 апрель куни уюштирилди.

Украина бўйича позицияси туфайли ишдан ҳайдалгани билан танилган тарихчи проессор Андрей Зубов намойишчилар олдида қилган чиқишида, Россия халқини алдаш орқали ҳукумат мамлакатни “жар ёқасига олиб кетмоқда”, дея таъкидлади.

Зубов Путин ҳукуматининг Қримни аннексия қилганини Адольф Гитлернинг 1938 йилда Чехословакиянинг Судет вилоятини эгаллаб олгани билан қиёслагани учун Москва Давлат халқаро муносабатлар институтидан ишдан ҳайдалган эди.

Россия давлат телеканаллари Украинада иқтидорга келган ғарбпараст ҳукуматни “фашистлар”га қиёсламоқда. Кремль матбуотга босим ўтказаётганлик ва цензурага оид айбловларни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG