Линклар

Нигерияда рўй берган портлашда 71 киши ҳалок бўлди


Нигерия пойтахти Абужада маҳаллий автобус станциясида рўй берган порлташ оқибатида 71 киши ҳалок бўлди, 124 одам жароҳатланди.

Портлаш 14 апрель куни эрталаб юзлаб одам ишга кетаётган пайтда рўй берди. Портлаш учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ. Лекин гумон мамлакатда бундай ҳуружларни аввал ҳам содир этган Боко Ҳарам исломий жангари гуруҳига тушмоқда.

2011 йилда иккита машинага ўрнатилган бомбани Абужадаги БМТ идорасида портлатилиши учун масуълиятни айни жангари гуруҳ ўз зиммасига олган эди. Ўша ҳужумда 20дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG