Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:19

OzodJavob: Меҳнат ҳақимни ололмасам нима қилай?


23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга узатиладиган OzodJavobнинг жонли мулоқотида меҳнат муҳожири ўз ҳақини ололмаган тақдирда нима қилиши лозим, деган саволга ҳуқуқшунослар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodJavobга меҳнат муҳожирларидан деярли ҳар куни бўладиган мурожаатлар, асосан, иш ҳақи билан боғлиқ бўлади:

Ойлаб ишлаб, меҳнат ҳақини ололмасдан сарсон юрганлар қанча.

Муҳожирнинг паспортини олиб қўйиб, ишлатиб, иши битгач келишилган нархнинг фақат ярмини бериш ҳоллари ҳам кўплаб учраб туради.

Муҳожирни ойлаб ишлатиб, иши охирида меҳнат ҳақини бермасдан ҳайдаб юбориш ҳоллари ҳам кам эмас.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Хўш, меҳнат муҳожири иш ҳақи берилмаган тақдирда нима қилиши лозим?

Умуман, бундай вазиятга тушмасликнинг олдини олиш йўллари борми?


23 апрель куни эфирга узатиладиган OzodJavobнинг online сонида ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ фаоллари ёрдамида шу каби саволларга жавоб излаймиз?

Дастурда:

Москвадаги инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи "Ёрдам” ташкилоти директори Баҳром Ҳамроев,

Юрист, “Ватандош” Ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов,

Красноярскда анча йиллардан буён яшаб, ишлаётган ўзбекистонлик тадбиркор Шоир Маматқуловлар иштирок этади.

Меҳнат ҳақи берилмаган вазиятда уни олишга муваффақ бўлган муҳожирларни ўз тажрибалари билан ўртоқлашишларини сўраймиз!

OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали дастурда иштирок этишингиз мумкин!

Дастурда қатнашиш имконига эга бўлмасангиз, ўз маълумотларингизни ушбу мақолага шарҳ сифатида қолдиришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG