Линклар

Кремль: Путин Украина шарқидаги воқеаларни "катта ташвиш" билан кузатмоқда


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Кремль матбуот хизмати Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқидаги вазиятни “қаттиқ ташвиш” билан кузатмоқда, дея баёнот тарқатди.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг 14 апрель куни баён қилишича, Россиянинг ёрдам беришини сўраб, “Украинанинг шарқий минтақаларидан Путинга шахсан юборилган кўплаб мурожаатлар келмоқда”.

Песков Россиядан айнан қандай ёрдам сўралаётгани хусусидаги тафсилотларни изоҳламади.

Кремльнинг бу баёноти россияпараст айирмачи гуруҳлар Украина шарқий минтақаларида ҳукумат биноларини эгаллаб олган пайтга тўғри келмоқда. Ғарб давлатлари Москвани бўҳронни авж олдираётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG