Линклар

Путин Украина шарқидаги вазиятга Россия аралашгани ҳақидаги маълумотни рад этди


АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашуви чоғида Россиянинг Украина шарқидаги айирмачиларга ёрдам кўрсатаётгани юзасидан “чуқур ташвиш”да эканини билдирди.

Бу ҳақда билдирган Оқ Уй маълумотига кўра, Обама, шунингдек, агар Кремль Украинадаги ҳаракатларини давом эттирса Россияга нисбатан янги чоралар кўрилишини айтган.

АҚШ президенти россиялик ҳамкасбини қуролланган россияпараст гуруҳлар орасидаги обрўсидан фойдаланиб, уларни Украина шарқидаги эгаллаб олинган биноларни тарк этишга кўндиришга чақирди.

Шу билан бирга, Обама юзага келган тангликни юмшатиш учун Россия Украина чегараси яқинига тўплаган ҳарбийларини олиб кетиши кераклигини айтган.

Аввалроқ Кремль тарқатган маълумотга кўра, Путин суҳбат давомида Обамага Россия Украина шарқидаги вазиятга аралашмаётганини айтган.

Кремлнинг билдиришича, Владимир Путин Россия агентларининг Украинадаги намойишларга алоқаси борлиги ҳақидаги маълумотни “асоссиз” дея рад этган.
XS
SM
MD
LG