Линклар

logo-print

Абдулла Абдулла рақиблари билан бирга ишлашга ваъда берди


Афғонистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла

Афғонистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла

Афғонистон президентлигига асосий номзод сифатида кўрилаётган Абдулла Абдулла президент этиб сайланган тақдирда ўз рақибларини ҳукуматдан четлатмасликка ваъда берди.

Озодлик радиосига эксклюзив интервью берган Абдулла унинг ҳукуматига халққа хизмат кўрсатган кишиларгина кирши ва улар орасида, жумладан, унга рақиб номзодлар ва эски рақиби Ҳамид Карзай ҳам бўлиши мумкинлигини айтди.

5 апрель куни бўлиб ўтган Афғонистон президентлик сайловларининг қисман эълон қилинган дастлабки натижаларига кўра, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла 41,9 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.

Дастлабки натижалар тўлиғи билан 24 апрель куни эълон қилиниши керак.

Абдулла Абдулла сайловларнинг иккинчи турини ўтказмаслик учун рақиблари билан яширинча сўзлашувлар ўтказаётгани ҳақидаги миш-мишларни инкор этди.
XS
SM
MD
LG