Линклар

АҚШ Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбий самолётини провокацияда айблади


Қора Денгиздаги Руминия портига кирган "USS Donald Cook" АҚШ ҳарбий кемаси

Қора Денгиздаги Руминия портига кирган "USS Donald Cook" АҚШ ҳарбий кемаси

АҚШ Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Россия қирувчи самолёти Қора Денгиздаги АҚШ ҳарбий кемаси яқинидан бир неча бор паст баландликда учиб ўтган.

Пентагон матбуот котиби Россияга тегишли ҳарбий самолётнинг бу ҳаракатларини “провокацион ва нопрофессионал” деб баҳолади. Воқеа 12 апрел куни рўй берган.

Расмий маълумотга кўра, Россиянинг Су-24 ҳарбий учқичи 10 апрелдан буён Қора Денгизда сузаётган АҚШ ҳужумчи кемаси яқинидан 12 марта паст баландликда учиб ўтган. Су-24 қуролсиз бўлгани айтилмоқда.

Бортида вертолётлар бўлган АҚШ ҳарбий кемаси айни дамда Руминия портига кирган.

Бу воқеа Украинанинг Қрим яримороли Россия тарафидан аннексия қилиниши ортидан Москва ва Вашингтон ўртасида юзага келган танглик пайтига тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG