Линклар

Сурияда уч нафар Ҳизбуллоҳ телеканали ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда


Ливаннинг Ҳизбуллоҳ жангари гуруҳига қарашли телеканал Суриядаги урушни ёритаётган ходимлари ҳужумга учраганини ва уч киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

“Ал-Манар” телеканали ходимлари бўлган автмобилга Ассад кучлари тарафидан қайта эгаллаган Малула шаҳрида ҳужум қилингани айтилмоқда.

Телеканал мазкур ҳужумда инсёнчи кучларни айблади.

Шиа мазҳабидаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи жангарилари уч йилдан ортиқ давом этаётган Сурия урушида Башар Ассад режимини қўллаб-қувватлаб келади.

Гуруҳ жангарилари ҳукумат кучларига Ливан чераси яқинида жойлашган қатор муҳим объектларни эгаллашда катта ёрдам кўрсатган.
XS
SM
MD
LG