Линклар

Озарбайжонда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Баҳодир Насимов жароҳат олди


Озарбайжоннинг “Нефтчи” клубида фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи Баҳодир Насимов жароҳати туфайли мавсум сўнггигача майдонга туша олмайди.

Бу ҳақда хабар берган Stadion.uz нашрига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Насимов Озарбайжон чемпионатининг 30-тур баҳси олдидан ўтказилган машғулот вақтида жиддий жароҳат олган.

Футболчининг қандай жароҳат олганлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик легионер чемпионатнинг қолган 6та ўйини ва Кубок баҳсларида ("Нефтчи" ярим финалга чиққан) майдонга туша олмайди.

27 ёшли ўзбекистонлик футболчи “Нефтчи” сафига 2011 йили келиб қўшилган ва жорий мавсумда 6та голи билан жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

“Нефтчи” клуби айни дамда Озарбайжон чемпионатида учинчи ўринда бормоқда.
XS
SM
MD
LG