Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:55

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва МО бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга келади


АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил идорасининг алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси бўйича катта директори Эйлин О’Коннор 15-20 апрель кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси эълон қилган баёнотга кўра, Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар чоғида Эйлин О’Коннор АҚШ-Ўзбекистон муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга доир масалалар, таълим бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

АҚШ мулозими Ўзбекистон таълим соҳаси расмийлари билан ҳам учрашишни режалаган.

АҚШ элчихонаси маълумотига кўра, О’Коннор хоним АҚШ ҳукумати мулозимлари билан ички консультациялар ўтказади.
XS
SM
MD
LG