Линклар

logo-print

Афғонистонда номаълум шахслар вазир ўринбосарини ўғирлаб кетди


Аҳмад Шох Воҳид (ч) ва Озодлик мухбири Жамшид Хабибзода, Кобул ш., 2014 йил 3 февраль.

Аҳмад Шох Воҳид (ч) ва Озодлик мухбири Жамшид Хабибзода, Кобул ш., 2014 йил 3 февраль.

Афғонистоннинг Жамоатчилик ишлари бўйича вазири ўринбосари Аҳмад Шох Воҳид 15 апрель куни пойтахт Кобулда ишга кетаётган пайтда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.

Вазирлик матбуот котиби Соҳейл Какарга кўра, воқеада Воҳиднинг ҳайдовчиси ўқотар қуролдан яраланган.

Кобул полициясининг жиноят қидирув бўлими бошлиғи Гул Оға Ҳошимий ҳужумчилар Воҳиднинг машинасини тўхтатиб кейин уни ўз машиналарига солиб номаълум томонга олиб кетганини билдирди.

Вазир ўринбосарини ким ўғирлаб кетгани маълум эмас.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид вазир ўринбосари ўғирлаб кетилгани тўғрисида маълумотга эга эмаслигини айтди.

Аҳмад Шох Воҳид шу пайтгача Афғонистонда ўғирлаб кетилган энг юқори лавозимли ҳукумат расмийсидир.
XS
SM
MD
LG