Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:42

Лавров Киевнинг айирмачиларга музокара ўтказиш таклифини "юқори“ баҳолади


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киевнинг Украина шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачиларга музокара ўтказиш ҳақидаги таклифини “кеч бўлса ҳам тўғри йўлдаги қадам” дея баҳолади.

15 апрель куни Пекинда сўзлаган Лавров Шарқий Украинадаги бўҳронни ҳал қилиш учун куч қўллаш қабул қилиб бўлмас ҳол эканини урғулади.

Сўнгги кунларда россияпараст айирмачилар Украина шарқидаги камида 10 та шаҳарда ҳукумат биноларини босиб олган.

Айни пайтда Украина президенти вазифасини бажараётган Александр Турчинов 15 апрелга ўтар кечаси хавфсизлик кучлари Донецк вилоятида “аксилтеррор амалиёти” бошлаганини маълум қилди.

АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан душанба куни телефон орқали сўзлашуви чоғида қуролланган россияпараст гуруҳларга таъсиридан фойдаланиб, уларни Украина шарқидаги эгаллаб олинган биноларни тарк этишга кўндиришга чақирди.

Россия Украинадаги тартибсизликларга алоқадор эканини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG