Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:37

Иорданиянинг Ливиядаги элчиси Триполида ўғирлаб кетилди


Иорданиянинг Ливиядаги элчиси Фаваз Айтан сешанба куни Триполи шаҳрида номаълум қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.

Ливия Ташқи ишлар вазирлиги Иордания элчиси ўғирлаб кетилганини тасдиқлади ва ушбу воқеа юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.

Бу воқеа Ливия Бош вазири Аблуллоҳ ал-Тани ўз оиласига ҳужум уюштирилганини айтиб, истеъфога чиқишини эълон қилганидан икки кун кейин содир бўлди.

Январь ойида Мисрнинг Ливиядаги элчиси ўғирлаб кетилиб қисқа муддатан кейин қўйиб юборилган эди.

Номаълум шахслар Британия элчиси кетаётган машиналар карвонига ракеталар билан ҳужум уюштирган эди.

Ливиялик исёнчилар уч йил олдин НАТО кўмагида мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан ағдарганидан бери Ливияда беқарор вазият ҳукм суриб келмоқда.
XS
SM
MD
LG