Линклар

logo-print

Москвада полиция ходимини ғишт билан урган икки ўзбекистонлик ушланди


Москвада паспорт кўрсатишни талаб қилган Россия полицияси ходимини ғишт билан урган икки ўзбекистонлик қўлга олинди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳибсга олинган икки ўзбекистонлик автомобил ювиш шохобчасида ишлаш учун Москвага борган.

Улар уйида ҳужжатларини олишни эсдан чиқариб ишга кетишган ва адашиб қолган.

Полиция ходимини кўрган пайтда саросимага тушиб, вазиятдан чиқиш учун уни калтаклашган ва бошига ғишт билан уришган.

Жароҳат олган полиция ходими тезда касалхонага ётқизилган. Хабарларга кўра, ҳозир унинг ҳаёти таҳлика остида эмас.

Россия ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари икки ўзбекистонликни қатор ўғриликлар содир этганлик ва Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда ҳам гумон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG