Линклар

logo-print

Германия ширкати Украинага Европа орқали газ етказиб бера бошлади


Германиянинг RWE ширкати Украинага илк бор Европа орқали газ етказиб бера бошлади.

Бунга Россия-Украина муносабати кескинлашгани боис Москва Украинага етказиб берилаётган газ нархини кескин оширгани сабаб бўлди.

Москва агар Киев газ учун бўлган қарзини тўламаса, Украинага газ етказиб бериш тўхтатилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

RWE ширкатининг 15 апрель кунги баёнотида Украинага газ Польша орқали етказиб берилаётгани маълум қилинган.

2012 йилги шартномага мувофиқ, ширкат Украинага йилига 10 миллиард куб метр газ етказиб беришни мўлжаллаган.

Германия ширкати Украинага газ “Европанинг улгуржи нархи”да, йўл ҳаражатлари ҳисобга олинган ҳолда етказилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG