Линклар

logo-print

Навоий комбинатида ўғирликка гувоҳ бўлган ишчи ишдан бўшатилди


Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туман Ингичка посёлкасидан OzodMikrofonга боғланган Моҳира Хушвақтова ўтган йил Каттақўрғон туман суди автоаварияда оғир жароҳат олган укасига айбдор томон товон пули тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарганига қарамай, суд ижрочиси саккиз ойдан бери ҳакамлар қарорни бажаришни пайсалга солиб келаётганидан нолиди.

******************************

Навоий вилоятининг Учқудуқ шаҳридан қўнғироқ қилган Замира Саидова икки йил олдин Навоий кон-металлургия комбинатида ўғрилик гувоҳи бўлиб қолганидан кейин жиноят содир этганлар жавобгарликка тортилганини бироқ кейинчалик ўзи ҳам ишдан бўшатилганини, аввалги иш жойига қайтиш йўлидаги уринишлари самара бермаётганидан шикоят қилди.

*****************************

Россиянинг Челябинск вилоятидан қўнғироқ қилиб ўзини Алишер деб таништирган тингловчи Украина шарқида маҳаллий рус аҳолисининг референдум ўтказиб Россияга қўшилиш йўлидаги уринишини қўллаб-қувватлашини айтди.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG