Линклар

ЎшТВ ни россиялик бизнесмен сотиб олгани боис телеканал раҳбари истеъфога чиқмоқчи


Эрнис Киязов.

Эрнис Киязов.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги ЎшТВ ни россиялик бизнесмен сотиб олгани боис телеканал директори Эрнис Киязов лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Эрнис Киязов Озодлик билан суҳбатда москвалик бизнесмен Максим Кротов ўтган ой ЎшТВни сотиб олгани 15 апрель куни эълон қилинганидан кейин ўзи ва у бошчилик қилаётган журналистлар гуруҳи истеъфога чиқишга қарор қилганини айтди.

2010 йил ёзига қадар ЎшТВ ўшлик ўзбек Ҳалилжон Худойбердиевга тегишли бўлган.

Қирғизистон ҳукумати ЎшТВ ни 2010 йил июнида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида этник низо келтириб чиқарганликда айблаб, Худойбердиевга қарши жиноий иш очганидан кейин у мамлакатни тарк этган.

Ўшандан бери ЎшТВ га Ўш шаҳри собиқ мэри Мэлис Мирзақматовга алоқадор деб ишонилган маҳаллий бизнесменлар эгалик қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG