Линклар

Тошкентда иккита трамвай тўқнашиб кетгани оқибатида бир неча бола жароҳат олди


Сешанба куни кундузи Тошкентда катта тезликда келаётган иккита трамвай тўқнашиб кетди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Тошкентнинг Трактор заводи билан “Қўйлиқ” маркази ўртасида қатнайдиган 13-трамвай Шимолий темир йўл вокзали билан Қўйлиқнинг 6-мавзеси орасида қатнайдиган 26-рақамли трамвай билан тўқнашиб кетган.

Гувоҳларга таяниб CA-News агентлигининг билдиришича, авария оқибатида 13-трамвайга жиддий шикаст етган.

Трамвайнинг биринчи ва иккинчи эшиклар орасидаги пол 40 сантиметрга кўтарилиб кетган.

Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳига кўра, воқеада бир неча бола жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG