Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:01

Украина ҳарбийлари Славянск шаҳрини қуршовга олгани айтилмоқда


Украина шарқидаги Изиум шаҳри яқинига етиб келган мамлакат армияси аскарлари, 2014 йил 15 апрель.
Украина шарқидаги Изиум шаҳри яқинига етиб келган мамлакат армияси аскарлари, 2014 йил 15 апрель.
Украина хавфсизлик кучлари бронетехника мадади билан Украина шарқида жойлашган Славянск шаҳрига етиб борди.

Ассосиэйтед Пресс ва Франс Пресс агентликлари хабарига кўра, 15 апрель куни шаҳардан шимол томонда бронетехника ва танклар кўринган.

Бир кун олдин Украина президенти вазифасини бажараётган Александр Турчинов камида 10 та шаҳарда маъмурий биноларни босиб олган россияпараст айирмачиларни сиқиб чиқариш учун Украина ҳукумати, агар лозим бўлса, куч қўллаши ҳақида огоҳлантирган эди.

Турчинов Украина шарқидаги давлат ва хавфсизлик идораларини босиб олган россияпараст гуруҳларни “террорчилар” деб, уларни қоралаган.

Ўзини Славянск шаҳри ҳокими деб таништирган Вячеслав Пономарёв Россиянинг ИТАР ТАСС агентлигига, шаҳар Украина кучлари томонидан қуршовга олинганини айтган.

Пономарёвга кўра, “ўз-ўзи ҳимоя қилаётган жангчилар” шаҳарга кириш йўлларига ўрнатилган текширув пунктларида баррикадаларни мустаҳкамламоқда.
XS
SM
MD
LG